Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАРХ - НАВО БАРҚАРОРЛИГИ НАЗОРАТДА

×

 2020-04-02 09:53:14    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус сабаб юртимизда карантин эълон қилиниб, мамлакат аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур харидлар учун ўзини савдо нуқталарига урди. Орамизда нарх-наво ошар экан деб, ваҳимага тушганлар ҳам пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига  ҳам тўхталиб ўтди. Президент вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди.

- Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим, - деди Президентимиз.

Шундай бўлса-да, бугунги кунда аҳоли ўртасида озиқ-овқат билан боғлиқ тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда. Бозорларимизда эса, баъзи бир “олғир” сотувчилар томонидан шундай ташвишли кунларда вазиятдан фойдаланиб, мўмай пул ишлаб топишни мақсад қилган сотувчилар ҳам учраб турибди.

Мана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида масъуллар томонидан нафақат Қўштепа туманидаги марказий деҳқон бозорида, балки ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконларида ҳам сотувчилар билан тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Хусусан, куни кеча, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И. Новиков сектор ҳудудидаги Қийқи, Намуна, Йўлдошобод, Оқтепа, Нурафшон, Қайрағоч, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, масъул идора раҳбарлари билан бирга  озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишиб, сотувчилар билан яқиндан суҳбат ўтказдилар.

Карантин даврида тумандаги озиқ-овқат дўконларида одамларнинг бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳсулотларнинг етарли даражада таъминланганлиги ва нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳолатлари ўрганиб чиқилди. Жумладан, дорихоналардаги тиббий ниқобларнинг етарли даражада мавжудлиги ҳам ўрганилди.

Бугунги кунда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ ва Давлат солиқ инпекцияси билан ҳамкорликда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёзнинг туман бозорида ва савдо дўконларида ўз нархида сотилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Нарх-наволар харидорлар талабидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда, асоссиз ўсишнинг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чоралари кўриляпти.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати