Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ЭҲТИЁЖМАНДЛАРГА 300 КИЛОГРАММ ГЎШТ ТАРҚАТИЛДИ
2020-03-31 16:13:58 215
Юртимизда коронавирус эпидемиясига қарши курашиш, унинг талафотларини камайтириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан шу йилнинг 16 мартидан эътиборан бутун мамлакатимиз бўйлаб карантин эълон қилинди. Албатта бу жараёнда орамиздаги айрим одамлар давлат ва жамиятнинг меҳр-эътибори ва кўмагига эҳтиёж сезадилар. Бугунги синовли кунларда Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков тумандаги меҳр-эътиборга муҳтож оилалар билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олмоқда. Унинг ташаббуси билан тумандаги меҳр-мурувватнинг этагидан тутган тадбиркорлар шу кунгача фуқароларга 300 килограмм қўй гўшти тарқатдилар.
Ушбу ҳайрли ишга туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зохиджон Кoмилов масъул этиб тайинланди. Хомийлар томонидан етказиб берилган 300 килограмм гўшт, расамади билан тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга улашилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати