Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОР САХОВАТИ
2020-03-31 14:58:23 192
Карантин даврида Қўштепа туманидаги саховатпеша тадбиркорлар томонидан аҳолига беғараз ёрдам кўрсатиш ташкил этилди. Мана шундай саховатпеша тадбиркорлардан бири, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фазлиддин Маманазаров синовли пайтда халқнинг дардига кўмак бўлишдек хайрли ишга қўл урди. Хайрия тадбирида туман ҳокими И. Новиков, туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев ва бошқа мутасадди идораларнинг масъул ходимлари иштирок этдилар. Улар туманимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон фуқароларнинг холидан хабар олишди.
Саховат юки ортилган автомашинадаги озиқ-овақт маҳсулотлари Қоракалтак ва Шодлик МФЙ ҳудудида яшовчи 8 та кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларга етказиб берилди. Уларнинг ҳар бирига 1 қоп ун, 5 кг ёғ, 5 кг.дан картошка, сабзи, пиёз, макарон, гуруч, 1 кг қўй гўшти ва тиббиёт ниқоблари тарқатилди. Кутилмаган бу эҳсондан уларнинг барчаси хурсанд бўлдилар ва йўқлаб келганларни қўл очиб дуо қилдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати