Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕҲҚОН БОЗОРИДА КУНЛИК ЯРМАРКА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2020-03-30 13:14:05 245
Карантин даврида Қўштепа туманидаги деҳқон бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслик бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ, Давлат солиқ инспекцияси ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари деҳқон бозоридаги нарх-навони доимий назорат қилмоқда.
Шунингдек, бозор маъмурияти томонидан кунлик ярмарка ташкил этилган бўлиб, фуқароларимиз озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишлари мумкин.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати