Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"МАҲАЛЛАМ АҲЛИ СОҒЛИҒИ – МЕНИНГ СОҒЛИҒИМ"

×

 2020-03-27 14:12:45    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Гаримдон МФЙда "Маҳаллам аҳли соғлиғи – менинг соғлиғим" шиори остида бир қатор хайрли тадбирлар  ташкилланди. Маҳалла маъсуллари томонидан коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш учун мунтазам ниқоб ҳамда қўлқопсиз юрмаслик, тозаликка қатъий риоя этиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бу тарғиботлар ҳудуддаги савдо дўконларида ҳам олиб борилиб, гўшт, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслик бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, маҳаллада дизинфекциялаш ишлари ҳам давом этмоқда.

Шунингдек, маҳаллада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ҳомийлигида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати