Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КОРОНАВИРУСНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ”
2020-03-26 15:48:51 184
Қўштепа туманида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хатто, туман Кенгаши депутатлари ва МФЙ раисларининг ташаббуси билан “Коронавирусни биргаликда енгамиз” мавзусида акция ташкил этиляпти. Акция доирасида туманда бир қатор хайрли тадбирлар ташкилланмоқда.
Туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда бўлишиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш учун мунтазам ниқоб ҳамда қўлқопсиз юрмаслик, тозаликка қатъий риоя этиш юзасидан тарғибот ишлари олиб бормоқдалар.
Депутатлар Б. Мадрахимов ва Ш. Хошимовлар томонидан Қайрағоч ва Оқтепа МФЙ ҳудудларидаги дорихоналар, савдо дўконларида каронавирус пандемиясидан ҳимояланиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Дўконларда, гўшт, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслик бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шунингдек, яна бир депутатимиз С. Нуриддинов Катта Бешкапа МФЙда бўлиб, маҳалла раиси билан ҳамкорликда тарғибот ишларини олиб борди. Ижтимоий кўмакка муҳтож хонадон эгаларига ҳимоя воситаси тиббий ниқоблар тарқатилди.
Ўқчи МФЙ раиси А. Хошимовнинг ташаббуси билан маҳалладаги дизинфекциялаш ишлари яна давом этмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати