Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР, ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!
2020-03-26 15:28:22 213
Жонажон юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида истеъмолчиларнинг электр энергияси ҳамда табиий газ ҳисоблагичлари кўрсатгичини масофавий кўрикдан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда.
Шунга кўра, етказиб берилган энергия ресурслари ҳисобини юритиш мақсадида Сиздан, хонадонингизда ўрнатилган электр энергияси ва табиий газ ҳисоблагичларининг завод рақами ва кўрсатгичини сифатли кўринган ҳолатдаги расмини Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимининг
MIBQoshtepa телеграм каналига ҳар ойда бир маротаба юбориб туришингизни сўраймиз.
Мавжуд вазиятни тўғри англаган ҳолда амалга оширган ҳамкорлигингиз учун Сизга миннатдорчилик билдирамиз.
Тинчлик ва соғлиқни асраб, ҳамжиҳат бўлиб - биргаликда барча синов ва қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси