Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
2020-03-26 10:20:35 278
2020 йил 24 март №183 Шодлик МФЙ, Бахмал кўчаси 5-уй
COVID-19 КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ТУМАН ҲУДУДИДА ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ПРОФИЛАКТИК ЧЕКЛОВ ТАДБИРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18-19 март кунлари ўтказилган видеоселекторларида берилган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туманда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, касалликни тўғри ташхислаш ва даволаш жараёнида профилактик чеклов тадбирларини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан;
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18-19 март кунлари ўтказилган видеоселекторларида берилган топшириқлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарори ҳамда туман прокуратурасининг “Қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида”ги огоҳлантируви раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б. Таниқулов), туман Давлат солиқ инспекцияси (С. Абдирасулов), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими (Н. Тожибоев) билан биргаликда:
Карантин ва чеклов тадбирлари давомида туманда аҳолининг бирламчи эҳтиёжидаги маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар нархини асоссиз ошириш ва сунъий танқисликни юзага келтириш ҳолатларини олдини олиш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш;
Тумандаги деҳқон бозори ва савдо мажмуаларини белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари ва аҳолининг бирламчи эҳтиёжидаги маҳсулотлар билан, мавжуд барча дорихоналарни дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин.
Зарурат туғилганда карантин ва чеклов даврида аҳоли учун зарур бўлган тиббий буюмлар, дори воситалари, шунингдек асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш харажатларини ҳомийлар, маҳаллий бюджет ҳамда қонун билан таъқиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан қопланиши бўйича таклифларни тақдим этсин.
3. Тумандаги барча умумий овқатланиш, спорт объектлари, ресторан, кафе ва ўйингоҳлар, шунингдек аҳоли гавжум бўладиган барча турдаги хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти туманда коронавирус пандемиясининг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида вақтинча тўхтатилсин. Деҳқон бозори, дорихоналар, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари бундан мустасно.
4. Туман Давлат солиқ инспекцияси (С. Абдирасулов), тижорат банклари (А. Акрамов, О. Ибрагимов)ларга:
Карантин ва чеклов муносабати билан фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда солиқ тўловлари ҳамда кредит қарздорликларини сўндириш бўйича имтиёзлар қўлланилишини таъминласинлар.
5. Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими (З. Камилов) барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда:
Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши муносабати билан туман аҳолиси ўртасида турли хил ваҳима ва саросималар ҳамда норозиликларни келиб чиқишини олдини олиш, аҳоли томонидан шахсий гигена ва санитария қоидаларига қатъий амал қилиш;
Карантин ва чеклов даврида аҳолини жуда зарур бўлмаганда яшаш хонадонларидан ташқарига чиқмаслик, оммавий йиғинлар, тўй-маърака, диний маросимлар ва оилавий тантаналарни ўтказмаслик бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
Карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган жавобгарлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2571-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсин.
6. Туман ички ишлар бўлими (С. Абдуллаев) Тиббиёт бирлашмаси (О. Муродов) билан биргаликда уй шароитида карантинда сақланаётган фуқароларни уйдан чиқмасликка, бошқа фуқаролар билан мулоқотга кирмасликка йўл қўймаслик юзасидан қатъий чораларни қўлласин;
аҳоли томонидан тиббий ниқоб тақмаган ҳолда кўчага чиқмаслик, тиббий ниқоб тақмасдан кўчага чиққан фуқаролар белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсин.
7. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б. Қурбонов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ф. Муллажонов), Санитария эпидемиологик осойишталик маркази (И. Мадумаров)ларга:
барча кўп қаватли турар жойларнинг кириш қисмлари (подъезд)ни, том ва ертўлаларини дезинфекция қилиш, ҳар бир кўп қаватли уйни етарли дезинфекция воситалари билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.
8. Туман ҳокимининг ўринбосари (А. Юсупов), Халқ таълими бўлими (О. Дехқонов), Мактабгача таълим бўлими (И. Махмудова), Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Ғ. Юлдашев), Бош имом-хатиби (А. Ахмадалиев) билан биргаликда барча таълим, спорт ва диний муассасаларда турли хил тўгараклар, спорт тадбирлари, спорт машғулотлари ва диний тадбирлар ташкил этилмаслиги бўйича қатъий назорат ўрнатсин.
Ўрта таълим мактаблари ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун дарсларни онлайн тарзда ўтиш ишларини ташкил этсин.
9. Идоравий бўйсинуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, бўлим ва муассасалар раҳбарларига:
Коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўзлари раҳбарлик қиладиган корхона ва ташкилотларда санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш;
Карантин ва чеклов муносабати билан асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этиш тавсия этилсин.
Бунда ходимларни меҳнат таътилига чиқаришда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат Кодекси”га қатъий амал қилсинлар.
Идоравий бўйсинуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт:
ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини мажбурий жорий этиш;
иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар етказиш;
давлат санитария назорати органларининг талабномасига мувофиқ коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;
ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.
10. Туман Ички ишлар бўлими (С. Абдуллаев), Санитария эпидемиологик осойишталик маркази (И. Мадумаров) билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
11. Туман ҳокимлиги Девонхонаси (А. Шерматов) Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига қатъий амал қилган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини электрон тарзда қабул қилишни ташкил этсин.
Бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини электрон почта, мобил мессенжерлар ва бошқа турдаги ахборот алмашинувчи воситалар орқали қабул қилиш ва масъул ижрочиларга етказишни назарда тутсин.
12. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ё. Қосимова), “Истиқбол йўли” газетаси (У. Худойберганова) билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг тушунтирилишини таъминласинлар.
13. Юқоридаги вазифаларни бажарилиши бўйича тегишли маълумотларни мувофиқлаштириш юзасидан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Туман ишчи гуруҳ раҳбари (Б. Таниқулов)га амалга оширилган ишлар юзасидан кунлик маълумотларни тахлил қилиб, туман ҳокимига ахборот киритиш вазифаси юклатилсин.
15. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими И. Новиков