Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2020-03-25 15:02:28 250
Қўштепа туманида “Коронавирус” инфекциясининг кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Биринчи навбатда, одам кўп тўпланадиган жойларда вирусдан ҳимояланиш тадбирлари ишлаб чиқилиб, жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, карантин даврида туманда жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслик бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, арзон нархда савдо ярмаркаси ташкил этилмоқда. Масъул идора ходимлари ва СЭО маркази мутахассислари жалб қилиниб, дизинфекциялаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик ишлар давом эттирилиб, халқимизни хушёрликка ва огоҳликка чақириш мақсадида, йўл ёқасига Маънавият ва маърифат маркази томонидан банерлар ўрнатилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати