Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2020-03-24 16:48:46 225
Қўштепа туманида “Коронавирус” инфекциясининг кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон ХДП ва Миллий Тикланиш партияси туман кенгашининг масъул ходимлари ва депутатлари томонидан тумандаги савдо дўконларида нарх-навонинг сунъий оширилишини олдини олиш бўйича мониторинг тадбири ўтказилди ҳамда ахоли ўртасида “Коронавирус” инфекцияси, касаллик белгилари ва унинг профилактикаси ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир давомида хонадон эгаларига бепул тиббий ниқоб ва антисептик геллар тарқатилди.
Ўқчи МФЙ ҳудудида эса дизинфекциялаш ишлари олиб борилди.
Туман ҳудудида касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик ишлар давом этмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати