Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2020-03-20 13:52:44    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туман аҳлига

БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Кўклам нафа­си кўнгилларимизда беғубор ҳис-туйғу­лар уйғотаётган ушбу қутлуғ кунларда, бар­ча­миз тинч ва осойишта юртимизнинг яна бир қади­мий шодиёнаси – Наврўз умумхалқ байра­ми­ни кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини янгиланиш ва яшариш айёми, меҳр-оқибат, эзгулик, яратувчанлик ва гўзаллик рамзи, миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган Наврўзи олам билан чин қалбимдан сами­мий муборакбод этаман.

Наврўз – азалий миллий қадриятлар тимсоли, меҳр-оқибат, саховат ва эзгулик рамзи ҳисобланади. Ушбу байрам халқимизнинг бағрикенглик, яхшилик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатларини ўзида намоён этади.

Наврўз байрами арафасида туманимизнинг ҳар бир ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб, ҳашар ўтказилиши анъана тусини олган. Бундай эзгу анъаналар эса халқимизни янада жипслаштириб, жамиятда тинчлик, тотувлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик муҳитини тобора мустаҳкамлашга замин яратади.

Наврўз кунларида фақат яхшиликлар ҳақида гапирилади, Яратгандан қут-барака тилаб, ишга киришилади.

Бу йил ҳам ҳар йилгидан кам бўлмаган режалар белгиланиб, ишлар бошланган.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ғоялари, ташаббуслари ва бевосита раҳнамолиги остида олиб борилаётган ислоҳотлар, режа ва дастурлар амалий саъий-ҳаракатлар авваламбор инсон ва унинг манфаатлари,  фаровон ҳаёти, хавфсизлиги ва орзу тилакларининг рўёбга чиқиши учун қаратилгандир.

Буни биргина туманимиз мисолида кузатадиган бўлсак,  сўнги йиллар давомида туманимиз маркази йилдан йилга кўркамлашиб, бир биридан салобатли бинолар қад ростлади, қишлоқ массивларида эса намунавий лойиҳалар асосида замонавий, барча қулайликларга эга, шаҳарлардаги уйлардан қолишмайдиган, коммуникация тармоқлари мужассам бўлган уй-жойлар қурилиб фойдаланиш учун топширилди ва бундай бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Инвестиция Давлат дастури доирасида умумтаълим мактабларимизда капитал реконструкция ишлари олиб борилиб, янги ўқув бинолари, спорт соғломлаштириш заллари қурилиб, туманимиз ёшларининг замон талаблари асосида пухта билим олишлари учун жаҳон андозаларига мос ўқув масканлари билан таъминланди.

Туманимизда амалга оширилаётган бундай бунёдкорлик ишларидан ғурурланган бобо-деҳқон фермерларимиз, соҳибкору сабзавоткорларимиз Наврўзи оламни янги-янги мақсадлар билан кутиб, далаларга барака уруғи қадаётган бўлсалар, соҳибкору чорвадорлар, деҳқон хўжалиги аъзолари баланд руҳ, жўшқин кайфият билан юксак марраларни кўзлаб, меҳнат қилишаётганлиги барчамизни бирдек қувонтиради.

Ҳар йилгидан юксак пахта ва ғалла хирмони бунёд этиш, эл дастурхонига мўл-кўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериб, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш фермерларимизнинг азму қароридир.

Ўлкамизга ташриф буюраётган, кўнгилларни, борлиқни ободликка, эзгуликка чулғаётган Наврўзи олам Ватанимизнинг, жумладан, туманимизнинг ҳар бир фуқаросини бунёдкорлик туйғуси билан яшашга чорлаб турибди.  

Муҳтарам Президентимиз такидлаганларидек, барчамизнинг ҳаракат ва интилишларимиз негизида, авваламбор, юртимизни, туманимизни ҳар томонлама обод қилиш, тинч, тўкис ва фаровон ҳаёт барпо этиш ғояси мужассамдир.

Азиз юртдошлар!

Яқинлашаётган энг ардоқли ва энг севимли Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Оилаларингиз, хонадонларингиздан файзу барака аримасин. Кексаларимизга умри зиёдалик, оиласи, жамияти, юрти равнақи йўлида ҳалол ва фидокорона меҳнат қилаётганларга куч-қувват, ёшларимизга фидоийлик, мустаҳкам соғлиқ тилайман.

Ватанимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин, азизлар. Янги кун, Шарқона йилбоши туманимиз аҳли учун ҳам барорли ва баракотли келсин!

Яна бир бор Наврўз байрамингиз  қутлуғ бўлсин!