Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕРГА БАРАКА УРУҒИ ҚАДАЛДИ

×

 2020-03-19 09:32:36    483

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимиз орзиқиб кутган қадимий, азалий байрамимиз - Наврўз айёми арафасида туманимизда ерга барака уруғи қадаш ишлари ҳам бошланиб кетди. Шу муносабат билан Гаримдон қишлоғида семинар-йиғилиш ўтказилди. Тадбирда тумандаги ММТПлар, фермер хўжаликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарни туман ҳокими И. Новиков кириш сўз билан очиб, 2020 йилда пахтадан мўл ҳосил етиштиришда қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари олдида турган вазифалар ҳақида гапирди.

Чигит экишга бағишланган ушбу тадбирда иштирок этаётган нуроний отахонлар оқ фотиҳаларини беришиб, бошланаётган экин-тикин ишларига барака ва унум тиладилар.

Шундан кейин “Маматхалилов Абдубанноб ери” фермер хўжалиги ерларига барака уруғи қадалиб, чигит экиш ишлари бошланиб кетди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати