Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокимининг ҚАРОРИ
2020-03-17 13:13:07 179
Туман ҳокимининг ҚАРОРИ
2020 йил 11 март № 153 Шодлик МФЙ, Бахмал кўчаси 5-уй
Вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 феврал кунги 60-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ва вилоят ҳокимининг 2020 йил
20 февралдаги 60-сонли қарори ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармонининг 1-банди в-қисмида белгиланган вазифалар ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 феврал кунги
60-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:
Вилоят Молия бош бошқармасининг 2020 йил 12 феврал кунги 01/05-38/81-сонли, Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 12 феврал кунги 14-01528-сонли, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2020 йил 12 феврал кунги 07/01-353-сонли хатлари асосида киритилган таклифлари инобатга олинганлиги, ҳамда Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари учун юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш мақсадида ўтказиладиган электрон аукцион савдоларида ер участкасининг бошланғич нархлари 2020 йил I ярим йиллик учун иловага мувофиқ белигаланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман Молия бўлими (И.Акбаров) тушумларнинг ўз вақтида тақсимланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин.
4. Туман ҳокими ўринбосари Б.Қурбонов, туман Қурилиш бўлими (Ш.Исмоилов), туман Ер ресурслари давлат кадастри бўлими (Р.Ахмадалиев) билан биргаликда:
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори ва турлари бўйича таклифларни мунтазам равишда вилоят Ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилишини таъминласин;
юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш мақсадида белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин;
аукцион савдоларда сотилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан доимий равишда мониторинг олиб борсин, ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ер участкасини заҳирага олиш чораларини кўрсин.
5. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Ё.Қосимова), “Истиқбол йўли” (У.Худойберганова) таҳририятига мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Б.Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И. Новиков.