Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
2020-03-16 17:19:48 270
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
2020 йил 11 март № 39/6-6
Қўштепа тумани ҳудудидаги кўчаларга ном бериш ҳамда айримларининг номларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2020 йил 10 март кунги № 71-б-сонли йиғилиш баёнини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари Қўштепа тумани кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2020 йил 10 март кунги № 71-б-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифларига асосан:
Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Қоражийда”, “Олмазор”, “Маданият”, “Чорвадор”, “Садоқат” номлари;
Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 24 та кўчага “Юксалиш”, “Уфқ”, “Замин”, “Нурхон”, “Анорзор”, “Карвон”, “Фазогир”, “Нодирабегим”, “Табаррук”, “Ҳамдўстлик”, “Бўстонобод”, “Солижонобод”, “Жасорат”, “Файз”, “Намуна”, “Қадрият”, “Кўмакдош”, “Зарбдор”, “Чаманзор”, “Гулзор”, “Мингчинор”, “Мезон”, “Афсона”, “Шажара” номлари;
Катта Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 та кўчага “Адолат”, “Боғимайдон”, “Ҳаёт”, “Заковат” номлари;
Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9 та кўчага “Мустақиллик”, “Муллақайрағоч”, “Меҳрибонлик”, “Зиёлилар”, “Шодлик”, “Тинчлик”, “Тадбиркор”, “Маърифат”, “Дўстлик” номлари;
Кичик Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 та кўчага “Равнақ”, “Нурафшон”, “Заковат” номлари;
Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9 та кўчага “Мустақиллик”, “Шаҳартепа”, “Дўстларобод”, “Анорбоғ”, “Ҳамжихатлик”, “Мовароуннаҳр”, “Чилангар”, “Кўприкбоши”, “Мингтерак” номлари;
Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8 та кўчага “Мураббийлар”, “Мерос”, “Ишчилар”, “Деҳқонобод”, “Кўклам”, “Обод”, “Фарғона”, “Оқбилол” номлари;
Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Арчазор”, “Саҳоват”, “Сой ёқаси”, “Холис”, “Сардоба” номлари;
Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7 та кўчага “Механизатор”, “Б. Марғилоний”, “Оғалиқ” “Муллақайрағоч”, “Токзор”, “Ўрикзор”, “Кичик Ўрикзор” номлари;
Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Шердор”, “Мумтоз”, “Нуронийлар” “Машъал”, “Мунаввар” номлари;
Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17 та кўчага “Б. Марғилоний”, “Зиёкор”, “Чароғон” “Қумтепа”, “Эзгу”, “Равон”, “Латиф”, “Ҳамкорлик”, “Узумзор”, “Бозорбоши”, “Шохжаҳон”, “Терактаги”, “Чаман”, “Навоий”, “Ташаббус”, “Иқтидор”, “Камолот” номлари;
Лойсон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 та кўчага “Дилкаш”, “Тошлоқ”, “Иноқлик” “Мулкобод”, “Сарбон”, “Буюк Ипак йўли” номлари;
Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8 та кўчага “Саёҳат”, “Мурувват” “Рохат”, “Тўртчинор”, “Мардона”, “Шаҳристон”, “Бахт”, “Ёшлар” номлари;
Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13 та кўчага “Наврўз”, “Кўприкбоши”, “Мактаб” “Норин”, “Роввот”, “Зиё”, “Навқирон”, “Сайилгоҳ”, “Маърифат”, “Баркамоллик”, “Бодомзор”, “Шижоаткор”, “Оламгир” номлари;
Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 та кўчага “Мустақиллик”, “Аҳиллик”, “Қайилма” номлари;
Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Б. Марғилоний”, “Беруний”, “Тошбулоқ”, “Бобур”, “Шаршара” номлари;
Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 та кўчага “Мустақиллик”, “Серқуёш”, “Чорбоғ” “Б. Марғилоний” номлари;
Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 та кўчага “Сихатгоҳ”, “Мустақиллик”, “Дилкаш” номлари;
Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 та кўчага “Яккатут”, “Янгибўстон”, “Ободлик”, “Янгибоғ”, “Пиллакор”, “Пахтаобод” номлари;
Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 та кўчага “Боғистон”, “Юнусобод”, “Бодомзор”, “Гулистон”, “Сармозор”, “Шарқ” номлари;
Гармдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 11 та кўчага “Теракзор”, “Қўштол”, “Ариқбўйи” “Қўштепа”, “Каттасой”, “Навбаҳор”, “Марказ”, “Шамшод”, “Шодлик”, “Ёрқин”, “Фаровонлик” номлари;
Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 та кўчага “Ободлик”, “Хунармандлар”, “Мусаффо” номлари;
Файз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 та кўчага “Ободлик”, “Зарафшон”, “Файзли”, “Ойдинкўл” номлари;
Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 та кўчага “Мустақиллик”, “Олтин водий”, “Нуронийлар” “Машъал”, “Мунаввар”, “Ободлик” номлари;
Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Шафтолибоғ”, “Маърифат”, “Хамид Олимжон”, ”Муқимий”, “Бозорбоши” номлари;
Ўрта Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 та кўчага “Ўқчи”,
“Ўрта Ўқчи” номлари;
Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Фахр”, “Илтифот”, “Фароғат”, “Кумушбулоқ”, “Қумқўрғон” номлари;
Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Турон”, “Ҳамкор”, “Гулобод”, “Боғимайдон”, “Равнақ” номлари;
Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 та кўчага “Бахт”, “Нурафшон”, “Хумдонобод” номлари;
Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10 та кўчага “Пастки Ўқчи”, “Беҳизор”, “Сабо” “Узумзор”, “Осуда”, “Иқбол”, “Гилосзор”, “Янги Фарғона”, “Ўрта Ўқчи”, “Булоқбоши” номлари;
Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 11 та кўчага “Кўксарой”, “Фидокорлар”, “Бодомзор” “Сайилгоҳ”, “Маърифат”, “Боғдорчилик”, “Қўрғонча”, “Миришкор”, “Шижоаткор”, “Сармозор”, “Гулистон” номлари;
Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7 та кўчага “Фидоий”, “Дилхуш”, “Янгиариқ”, “Оҳанг”, “Бадиш”, “Ғиштмон”, “Ибн Сино” номлари;
Кўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 та кўчага “Ободлик”, “Булоқбоши”, “Каттаариқ”, “Мустақиллик” номлари;
Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9 та кўчага “Б. Марғилоний”, “Шаршара”, “Ғунча”, “Истиқлол”, “Тепатаги”, “Найман”, “Чингиз Айтматов”, “Кўкалдош”, “Ойдинбулоқ” номлари;
Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7 та кўчага “Арчазор”, “Беҳизор”, “Соҳибкор”, “Сардоба”, “Шоҳимардон”, “Чинортепа”, “Заргарлик” номлари;
Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Нокзор”, “Ойдин”, “Каналбўйи”, “Зарбдор”, “Бунёдкор” номлари;
Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 та кўчага “Қоражийда”, “Ҳамжиҳат” номлари;
Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8 та кўчага “Қоражийда”, “Учқун”, “Мураббийлар”, “Шаффоф”, “Меъмор”, “Гиламчи”, “Ҳамжиҳат”, “Барҳаёт” номлари;
Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 та кўчага “Кичикбоғ”, “Улуғвор”, “Шодон”, “Дўрмонтепа”, “Истиқбол”, “Тасвир” номлари;
Янги ариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 та кўчага “Нуфуз”, “Янгибўстон”, “Навниҳол”, “Янгиқўрғон” номлари;
Катта болтакўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7 та кўчага “Ёшлик”, “Каттаболтакўл”, “Ариқбоши”, “Кашфиёт”, “Садаф”, “Иттифоқ”, “Қайрағоч” номлари;
Ватан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7 та кўчага “Фаровон”, “Пахтакор”, “Каттаболтакўл”, “Толзор”, “Гулшан”, “Нокзор”, “Шифокорлар” номлари;
Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 та кўчага “Шоҳимардон”, “Чинортепа”, “Арчазор” номлари;
Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 та кўчага “Мустақиллик”, “Чинобод”, “Мирзо Улуғбек” номлари;
Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 та кўчага “Элобод”, “Марғилонсой”, “Тегирмонбоши”, “Ёшларобод”, “Орзу” номлари;
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10 та кўчага “Чимкент”, “Боғчасарой”, “Соҳибкор”, “Эхтиром”, “Муштарак”, “Фаёз”, “Хиёбон”, “Исфайрамсой”, “Арчазор”, “Тараққиёт” номлари;
Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 та кўчага
“Янги дўкон”, “Б.Марғилоний”, “Сой бўйи”, “Сардоба”, “Файз”, “Анҳор” номлари;
Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 11 та кўчага “Ғаллакор”, “Ипакчилар”, “Шижоаткор”, “Янги маҳалла”, “Эшонгузар”, “Зироаткор”, “Нафис”, “Оламгир”, “Чинор”, “Ниҳол”, “Бодомзор” номлари;
Борот маҳалла фуқаролар йиғинида 10 та кўчага “Зарчашма”, “Теракзор”, “Орзу”, “Фаровонлик”, “Ёрқин”, “Шодлик”, “Марказ”, “Навбаҳор”, “Ҳамроҳ”, “Каттасой” номлари;
Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида 6 та кўчага “Мевазор”, “Ўзбекистон”, “Миробод”, “Ҳамкорлик”, “Нуробод”, “Бахмал” номлари;
Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида 4 та кўчага “Мардлик”, “Мустақиллик”, “Боғишамол”, “Ёрдон” номлари тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон халқининг маънавий-этник ҳамда тарихий – маданий мерос, қадриятларига мос келмаган кўчалар номлари қуйидагича:
-Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Гиламчи-1” кўчасининг номи “Имкон” номига, “Гиламчи-2” кўчасининг номи “Иқбол” номига,
“Гиламчи-3” кўчасининг номи “Жасорат” номига;
-Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Озодлик” кўчасининг номи “Собитқадам” номига, “А.Қаҳҳор” кўчасининг номи “Мафтункор” номига;
-Кичик Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Хилол-2” кўчасининг номи “Субҳидам” номига, “Ҳилол-1” кўчасининг номи “Ҳилол” номига;
-Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Сайхун” кўчасининг номи “Меҳригиё” номига, “Жайхун” кўчасининг номи “Ёғду” номига, “Сусамбул” кўчасининг номи “Водий” номига, “Озодлик” кўчасининг номи “Замондош” номига;
-Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Мураббийлар-1” кўчасининг номи “Устозлар” номига, “Мураббийлар-2” кўчасининг номи “Заковат” номига;
-Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Саҳоват-2” кўчасининг номи “Беназир” номига;
-Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Низомий” кўчасининг номи “Нурли замин” номига, “Қораариқ” кўчасининг номи “Обод диёр” номига;
-Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ворис” ҳамда “Чимқўрғон” кўчаларининг номи “Бахмал” номига;
-Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Анжуман” кўчасининг номи “Янги диёр” номига;
-Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Серқуёш-2” кўчасининг номи “Ниҳол” номига;
-Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Шарқ-1” кўчасининг номи “Заковат” номига, Шарқ-2” кўчасининг номи “Мардонавор” номига, “Пойтахт-А” кўчасининг номи “Пойтахт” номига;
-Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Шафтолибоғ-2” кўчасининг номи “Навбаҳор” номига, “Маърифат-2” кўчасининг номи “Субҳидам” номига, “Муқимий-2” кўчасининг номи “Келажак” номига;
-Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ўрдабоши” кўчасининг номи “Нафосат” номига, “Чимқўрғон” кўчасининг номи “Жавоҳир” номига;
-Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ҳуррият қуёши” кўчасининг номи “Эзгулик” номига;
-Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қоражийда-1” кўчасининг номи “Зарбдор” номига, “Қоражийда-2” кўчасининг номи “Зийнат” номига, “Истироҳат-1” кўчасининг номи “Самимият” номига, “Истироҳат-2” кўчасининг номи “Ифтихор” номига, “Жийдатепа” кўчасининг номи “Нурли тонг” номига;
-Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Жийдатепа” кўчасининг номи “Нурли тонг” номига;
-Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Дўрмон” кўчасининг номи “Ибрат” номига, “Дўрмон-1” кўчасининг номи “Барокат” номига,
“Дўрмон-2” кўчасининг номи “Беқиёс” номига, “Байналминал” кўчасининг номи “Барака” номига, “Улуғвор-1” кўчасининг номи “Илғор” номига, “Улуғвор-2” кўчасининг номи “Осуда” номига;
-Ватан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Исфахон” кўчасининг номи “Парвоз” номига, “Фурқат” кўчасининг номи “Янгизамон” номига;
-Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Беҳизор-2” кўчасининг номи “Бободеҳқон” номига, “Беҳизор-1” кўчасининг номи “Беҳизор” номига;
-Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Гулбоғ-1” кўчасининг номи “Биллур” номига, “Гулбоғ-2” кўчасининг номи “Гулдаста” номига,
“Гулбоғ-3” кўчасининг номи “Оби ҳаёт” номига;
-Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Шижоаткор-2” кўчасининг номи “Чарос” номига, “Нафис-2” кўчасининг номи “Тожмаҳал” номига;
-Борот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Машҳад” кўчасининг номи “Ораста” номига;
-Гармдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ободлик” кўчасининг номи “Тараққиёт” номига;
-Лангар маҳалла фуқаролар йиғини “Мардлик-1” кўчасининг номи “Олмос” номига, “Мардлик-2” кўчасининг номи “Чашма” номига, “Мардлик-3” кўчасининг номи “Зиё” номига, “Мустақиллик-1” кўчасининг номи “Ёш авлод” номига, “Мустақиллик-2” кўчасининг номи “Хумо” номига, “Боғишамол-1” кўчасининг номи “Донишманд” номига, “Боғишамол-2” кўчасининг номи “Боғбон” номларига ўзгартирилсин.
4. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги янги ташкил топган кўчаларга қуйидагича:
-Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги янги кўчага “Нурли Ҳаёт” номи;
-Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги янги кўчага “Садаф” номи;
-Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги янги кўчаларга “Баҳор”, “Зиёнур”, “Гавҳар” номлари;
-Борот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги янги кўчага “Яшнаобод”
номлари берилсин.
5. Тумандаги ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилот, идора, корхона ва муассасалар ушбу қарорни маълумот учун қабул қилсин.
6. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси,
туман ҳокими: И. Новиков