Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАРХ-НАВО ҚАТЪИЙ НАЗОРАТДА. ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ

×

 2020-03-16 13:55:36    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда коронавирус қайд этилгани расман маълум қилинди-ю,  одамлар ўзини бозорга, дўконга урди?  Ҳукумат касалликка чалинмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлигини таъкидлади, аммо, озиқ-овқатни жамғариб қўйинг, етишмовчилик бўлади, деб огоҳлантирмади-ку. Афсуски, кўпчилигимиз буни ўйлаб ҳам кўрмай ўз хатти-ҳаракатимиз билан халқда ваҳима уйғотамиз, билиб-билмай айрим "уддабуронлар"нинг тегирмонига сув қуямиз. Бунинг оқибатида баъзи савдо дўконларида маҳсулотлар нархига устамалар минди. Бизда коронавирус эмас, ваҳима вирус бошланди.

Аслида бу ҳам бир синов, синов эса кимнинг кимлигини яққол кўрсатиб бериши барчамизга маълум. Тўғри, мамлакатимиз биринчи маротаба бундай қийинчиликка дуч келди ва номаълум қўрқувлар пайдо бўлиши табиий. Аммо ваҳима қилиш керак эмас.

Бугун туман деҳқон бозорида ўтказилган тадбир ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди. 1-сектор раҳбари, туман ҳокими И. Новиков, 2-сектор раҳбари, туман прокурори М. Шомуродов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев, 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С. Абдирасулов, туман бош имом хатиби А. Ахмадалиев ва мутасаддилар томонидан карантин вақтида нарх-навонинг асоссиз ошиб кетмаслиги буйича тадбиркорларга тушунчалар берилди.

Тадбирда сўз олганлар нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилаётганини, бундай вазият доимий асосда назорат олиб борилишини такидлаб ўтишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати