Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ ИККИ КУН БЎЛДИ, АММО ИНСОНПАРВАРЛИК, ОБОДОНЧИЛИК ИШЛАРИ ЙИЛ БЎЙИ ДАВОМ ЭТАДИ

×

 2020-03-16 10:08:20    212

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ҳашар — элга ярашар”, дея бежиз айтмаган доно халқимиз. Ҳар йили уйғониш, яшариш фасли бўлмиш навбаҳор, қадимий ва гўзал айёмимиз Наврўзи олам арафасида кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилиш, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолга келтириш ўзгача бир анъанага айланиб қолган.

Шу боис 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акциясини ўтказиш тўғрисидаги”ги фармойиши эълон қилинди. Ушбу фармойишга кўра умумхалқ ҳашарини кўтаринки кайфиятда, ҳар йилгидан ҳам ўзгача бир шукуҳ билан ўтказиш белгилаб олинди.

Икки кун давом этган ҳашарда туманимизнинг барча ҳудудидаги маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ва бинолар, таълим муассасалари, ҳовлилар атрофи, гузарлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш ишлари олиб борилди.  

Ушбу ҳашар туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотида ҳам кўтаринки руҳда  ўтказилди. МТМ ходимлари томонидан икки кун давомида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳудудларда мевали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди. Мавжуд дарахтларга эса шакл берилди ва оқланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати