Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭЛГА ЯPАШГАН ЭЗГУ АНЪАНА

×

 2020-03-14 18:29:26    142

PDF юклаш
Чоп этиш


"Обод юрт" шиори остида ўтказилаётган хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тараддуд кўриш, халқ орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Хайрия ҳашари Қўштепа тумани ХТБга қарашли барча мактабларда уюшқоқлик билан олиб борилиб, устоз-мураббийлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Улар томонидан мактабларнинг майдони, кўча қисми, ариқлари тозаланиб, дов-дарахтлар буталиб, оқланди. Гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинди.

Халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигимизни намоён этувчи ҳашарнинг туб замирида аждодларимизнинг инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат, каби эзгу фазилатлари мужассам. Бундай ишлар натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз тобора чирой очиб бораётир. Бир сўз билан айтганда, Наврўз байрами арафасида ўтаётган ушбу тадбир халқимизни бунёдкорлик ва ободонлаштириш завқи билан яшаётганини намойиш этмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати