Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАМЖИҲАТЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ

×

 2020-03-14 14:28:27    167

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган ҳашар бўлиб ўтмоқда

"Обод юрт" шиори остида ўтказилаётган хайрия ҳашари туманимизда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Икки кун давомида туманимизнинг барча ҳудудларида, маҳаллаларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари янада авж олади.

Бугун эрта тонгданоқ туманимизнинг ҳар бир ҳудудида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда бошланди. Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар,  зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар   майдончалари тартибга келтирилди. Дарахтларни оқлаш ва буташ, кўчаларда, майдончаларда дарахт ва гул кўчатлари ўтқазиш, йўл ва йўлакларни тартибга келтириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, барча жойни саранжом-саришта ҳолатга келтириш билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди ва уларининг ҳолидан хабар олишга оид ишлар кўлами кенгайди.

Туманимиздаги ҳашар қатнашчилари зарур техника воситалар ва анжомлар билан таъминланди.
Жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларни мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилиши  таъминланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, умумхалқ хайрия ҳашари аҳиллигимиз, ҳамжиҳатлигимизнинг амалдаги яна бир намунасидир.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати