Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

×

 2020-03-13 18:03:12    218

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Туман ҳокими Илёсбек Новиков энг аввало муҳтарам юртбошимиз Ш. Мирзиёев томонидан 2019 йилнинг 27 декабрида мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашувида ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш, ёшлар билан доимий учрашувлар ўтказиб уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатиш борасида барча тизимлар бирдек масъул эканлигини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг туман ҳокими бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсати даражасида кенг кўламда амалга оширилаётгани, жумладан, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифлари бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, айниқса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида сўнги 3 йил мобойнида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилгани ҳусусида ҳамда келгусидаги режаларга қисқача тўхталди.

Шундан сўнг, туман Халқ қабулхонаси мудири  Р. Абдуллаев сўз  олиб, халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этиб тарбиялаш, уларни китобхонликка бўлган қизиқишларини ошириш ва бўш вақтларида спорт тўгараклари билан шуғулланишлари муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, туманни ижтимоий соҳада ривожлантириш, бандлик, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасидаги муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиш учун туман ҳокими  тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати