Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎҒИРЧОҚЛАР “ТИЛГА КИРГАНДА”

×

 2020-03-13 16:23:04    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунёда болажонлар кулгусию, шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайларнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зеро, бугун қўштепалик болажонларнинг чеҳрасига боқар эканмиз, айнан ўша ҳайрат ва қувончни кўрдик.

13 март куни тумандаги 15-сонли  Болалар мусиқа ва санъат мактаби болажонлар билан лимо-лим тўлди. Бу даргоҳга вилоят қўғирчоқ театрининг жамоаси ташриф буюришди. Театр репертуаридан жой олган “Карвон сарой” спектакли болажонларга намойиш этилди. Қўғирчоқлар саҳнада жонланиб, тилга кирдилар ва ушбу спектакль жажжи томошабинларга манзур бўлди. Актёрларнинг қўғирчоқларни маҳорат билан ўйнатишлари ўқувчиларнинг олқишига сазовор бўлди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати