Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИДА

×

 2020-03-11 17:12:32    145

PDF юклаш
Чоп этиш


ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Жорий йилнинг 11 мартида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.

Депутатлар 16-Деҳқонобод сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Обиджон Боборахимовни сессия котиблигига сайладилар.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар, корхоналар ва идоралар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, сиёсий партиялар мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессиянинг кун тартибига:

1. Қўштепа туманида 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳисоботи тўғрисида.

2.      Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига кўра, тумандаги айрим кўчаларга ном бериш юзасидан “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман филиали раҳбари У. Абдуллахожиевнинг ахбороти тўғрисида.

3. Туман ер бериш (реализация қилиш) комиссиясининг фермер хўжаликларига қарашли ер майдонларини заҳирага қайтариш хулосалари тўғрисидаги масалалар киритилди.

Кун тартибидаги биринчи масала 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан секторлар кесимида олиб борилаётган ишлар бўйича 1-сектор раҳбари, туман ҳокими И. Новиков, 2-сектор раҳбари, туман прокурори М. Шомуродов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев, 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С. Абдирасуловларнинг ҳисоботлари тингланди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича белгиланган Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги муҳим масалалардан бири сифатида қайд этилиб, унда энг аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш алоҳида таъкидланган.

Бугунги сессияда ҳам туманда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида шу йўналишда бажарилиши лозим бўлган вазифалар кенг муҳокама этилди.

 Кун тартибидаги иккинчи  масала  юзасидан “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман филиали раҳбари У. Абдуллахожиев ахборот  берди.

Шундан сўнг  кун  тартибидаги кейинги  масала  юзасидан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Р. Ахмадалиевнинг ахбороти тингланиб, сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати