Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ
2020-03-10 17:30:17 190
Бугун туман Халқ қабулхонасида Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда 31 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қабулда фуқаролар асосан, ишга жойлаштириш, уй-жой олиш, боғдорчилик қилиш учун ер олиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, Давлат шерикчилиги асосида боғча очиш сингари турли масалаларда мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинди. Асосийси, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати