Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
8 МАРТ ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ АЙЁМИ
2020-03-07 16:28:07 191
8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қўштепа туманидаги "Шодлик" тўйхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 300 нафардан зиёд тумандаги кекса онахонлар, опа-сингиллар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими И. Новиков байрам муносабати билан хотин-қизларни табриклаб, уларга эзгу тилакларини билдирди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлган Тожихон Абдуқодировага юксак нишон топширилди.
8-март Хотин-қизлар байрами муносабати билан Ватанимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироклари учун бир қатор опа-сингилларимиз туман ҳокимлигининг совғалари билан мукофотландилар.
Шунингдек, дастурхон атрофида йиғилган аёл-қизларга байрам концерт дастури намойиш этилди.
Баландмасжид МФЙда истиқомат қилувчи 90 ёшли онахон Рахимахон ая Фозилова томонидан ижро этилган халқ қўшиғи тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Куй-қўшиққа, қўшиқлар рақсларга уланиб, тадбир қатнашчилари мароқли дам олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати