Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЁЛ БОРКИ - ОЛАМ МУНАВВАР!!!

×

 2020-03-07 08:24:12    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтаррам аёллар! Азиз опа-сингиллар!

Барчангизни баҳорнинг илк айёми 8 март - нафосат ва гўзаллик тантанаси билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

 

Аёл – миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлар эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади.

 

Аслида, Сиз азиз аёлларни ҳеч иккиланмай кўклам фасли бўлмиш баҳорга қиёс этиш мумкин. Унинг ҳар бир ташрифи кўнгилларни илитади, қалбларни ёшартиради.

 

8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан Қўштепа тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан марказга ташриф буюрган азиз опа-сингилларимиз ва оналаримизни байрам билан муборакбод этдилар.

 

Шунингдек, тумандаги Сармозор махалласида узоқ йиллардан буён иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган  Ахмедова Мухтарамхонона  хонадонига бориб, ногиронлик аравачаси байрам совғаси тарзида берилди.

 

Тумандаги марказий шифохонаси ҳамда юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бемор опа-сингилларимизни холидан хабар олиниб уларга байрам совғалари тақдим этилди.

 

 

Акмалжон АБДУКАРИМОВ,

Қўштепа туман Давлат хизматлари маркази директори