Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЁЛЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

×

 2020-03-06 18:17:03    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-Маданият ва ахоли дам олиш марказида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Аёл борки, олам мунаввар» деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирга фаол аёллар, фахрий онахонлар таклиф этилди ва уларга эҳтиром кўрсатилди.

Маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ҳудуддаги мактаб, мактабгача таълим, тиббиёт бўлимларида меҳнат қилаётган фаол  аёлларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши раиси А. Абдумаликов томонидан совғалар тақдим этилди.

Анжуманда сўз олганлар томонидан жамият ривожида аёлларнинг тутган муҳим ўрни, ишлаб чиқариш, фан, таълим, маданият ва барча  соҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаоллиги, оила ва фарзандлар тарбиясидаги роли алоҳида эътироф этилди. Тадбир давомидаги Ватанни, онани, аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга қувонч улашди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати