Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УЧ ЭГИЗАК – УЧ ҚУВОНЧ
2020-03-06 18:04:16 277
Ҳўжақишлоқ МФЙда яшовчи Нурматовлар хонадонида 2020 йил 17 январь куни уч нафар эгизак дунёга келди. Ота-она учун ҳар бир зурриёд Яратганнинг туҳфаси, аслида. Аммо уч эгизак дунёга келиши ҳар доим ҳам кузатилаверадиган ҳодиса эмас. Шу маънода, хонадон аҳлининг қувончини тушуниш мумкин. Кичкинтойларга яхши ниятлар билан Хасанбой, Фотимахон ва Зухрахон дея исм қўйилди.
Гўдакларнинг соғлом униб-ўсиши учун алоҳида парвариш талаб этилиши табиий. Чақалоқларнинг онаси Хуршидахон Нурматова фарзандларини соғлом дунёга келтирди. Эгизакларнинг барчаси соғлом, шундай бўлса-да, улар шифокорлар назоратида.
Албатта, ҳокимлик томонидан хонадон аҳлига имкон қадар ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Чунки, уч эгизакни катта қилиш осон иш эмас.
8-март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида туман ҳокими И. Новиков мутасадди идора раҳбарлари билан ҳамкорликда эгизаклар ҳолидан хабар олиш учун уларнинг хонадонида бўлди. Гўдаклар учун зарур буюмлардан иборат туман ҳокимлигининг совға-саломлари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати