Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-03-06 16:15:59 229
Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.
Туман ҳокими И. Новиков томонидан Сохибкор МФЙда ўтказилган сайёр қабулда мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди.
Хусусан, қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқароларнинг тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олиш, ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш, электр симёғочлари ўрнатиш билан боғлиқ мурожаатлари бирма-бир муҳокама қилинди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, масалага дахлдор ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати