Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА
2020-03-03 17:06:22 197
Бугун, 3 март куни туман Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарият қисмини ер-жой ажратиш, уй-жой олиш, ишга жойлаштириш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.
— Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди, гап унинг ечимида, — дейди, қабулга келган фуқароларимиздан бири, Йўлдошобод МФЙда яшовчи Х. Хатамова. — Шу жиҳатдан олганда, аҳоли билан мулоқот самарали йўлга қўйилиб, одамлар дарду ташвишларига аҳамият қаратилаётгани қувонарлидир. Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган қабулда маҳалламиздаги зовурни тозалатишда ёрдам сўраб, туманимиз ҳокими И. Новиковга мурожаат қилган эдик. Мурожаатимиз эътибордан четда қолмади. Қисқа фурсат ичида ҳал бўлди. Бундан беҳад мамнунмиз. Бугунги қабулдан ҳам кўнглим тўлди, муаммоларим юзасидан менга тушунчалар берилди.
Бугун ташкил этилган қабулда ҳам аҳолидан келиб тушган мурожаатлар адолат мезони асосида кўриб чиқилиб, одамлар турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати