Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2020-02-29 14:19:04    216

PDF юклаш
Чоп этиш


        Жорий йилнинг 28 февраль куни ижтимоий тармоқлар орқали “Дамас” қимматлик қилмоқда, автобус қатнови йўлга қўйилcа эди!” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.

Ушбу хабарда: “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон шаҳарчасидан ёзмоқдамиз. Илгари Дўрмондан Фарғона шаҳрига автобус қатнар эди. Энди эса йўналиш “Дамас”ларга қолган. Аммо “дамас”чилар белгилаган нарх қимматлик қилмоқда. Фарғонага бориб келиш кунига 15 минг сўмга тушмоқда. Кўп сонли аҳоли номидан Дўрмон–Фарғона йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилишини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.

Шикоят хати исми-шарифи кўрсатилмаган фуқаро томонидан ёзилган бўлиб, ҳудди шу мазмундаги хабар Ижтимоий тармоқлар орқали 2019 йилнинг 20 декабрь куни ҳам тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, Қўштепа туманидаги 58-автобаза томонидан Лангар-Фарғона йўналиши бўйича қўйилган автобуслар 2004 йилга қадар қатнаган. Ҳудди шу йўналиш “Дўрмон” МФЙ ҳудуди орқали ҳам ўтган. Кейинчалик хусусий енгил автомобилларнинг қатнови йўлга қўйилганлиги ва фуқароларнинг автобусларга эҳтиёжи бўлмаганлиги сабаб автобаза инқирозга учраган. Шу вақт оралиғида 2-3 йил давомида ҳам автобус қатнови тўхтатилмаган. Лекин манзилли йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш ўзини қопламаганлиги натижасида автобус қатнови тўхтатилган.

Шунингдек, “Дамас” автомобилларининг одам сиғими, тезкорлиги ва ҳудуддаги фуқароларнинг автобусга қараганда енгил автомобилларга эҳтиёжлари ортиб бораётганлиги сабабли туманлар ва шаҳарлар аро автобус қатнови билан шуғулланувчи автокорхоналар томонидан Қўштепа туман ҳудудидан автобус қатновини йўлга қўйиш ўзини қопламаслиги билдирилган.

Б. Қурбонов,

Қўштепа тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари