Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУҚУҚ – ТАРТИБОТ ИДОРАЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ САЙЁР УЧРАШУВИ
2020-02-27 13:23:37 235
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда бўлиб, аҳоли билан ўтказаётган мулоқотларда одамлар билан ишлайдиган барча органлар, ташкилотлар раҳбарларини инсонларнинг фикрини, дардини эшитишга, муаммоларини ҳал қилишга қайта-қайта даъват этаётгани бежиз эмас. Зеро, юртбошимиз раҳбарлигида Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилиб, уларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш борасида сайёр учрашувлар амалга ошириб келинмоқда.
Куни кеча Қўштепа туманидаги Хумдон маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр учрашув ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди. Унда вилоят маъмурий судининг судьяси М. Марахимов, туман маъмурий судининг раиси Қ. Абдуллаев, туман прокурори М. Шомуродов, прокурор ёрдамчиси А. Юсупов, туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Д. Даминов ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Учрашув чоғида сўзга чиққан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, шаърий никоҳ, рухсат этилмаган жойларда намоз ўқиш учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақида маъруза қилдилар.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ва амалдаги қонунлар ҳақида фуқароларга тушунчалар берилди. Эркин мулоқот тарзида ўтган ушбу мулоқот давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олдилар. Тадбир якунида туман маъмурий судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати