Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-02-26 10:21:47    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари  Қўштепа туман Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, тумандаги барча ташкилотлар, корхоналар ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этган сессияни туман ҳокими И. Новиков бошқариб борди. Сессия кун тартибидан 8 та масала ўрин олди.

Хусусан, сессияда Қўштепа туманини 2019 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2020 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари юзасидан Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С. Абдурасуловларнинг 2019 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Қўштепа тумани ҳокимининг 2020 йил 24 февраль кунги “Камилов Зохиджон Олимовични Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинлаш тўғрисида”ги 111-сонли ҳамда 2020 йил 18 февраль кунги “Туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири вазифасини бажарувчиси Акбаров Иброхимжон Тулқиновични туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири этиб тайинлаш тўғрисида”ги 106-сонли қарори тасдиқланди.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссия”си таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжаллаган иш режаси ва туман ҳокимининг “Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари тасдиқланди.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи Р. Ахмадалиевнинг туман ер бериш (реализация қилиш) комиссиясининг фермер хўжаликларига қарашли ер майдонларини заҳирага қайтариш ҳамда ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги ахбороти тингланиб, сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати