Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ТИЗИМГА – ЯНГИ ҚАДАМ
2020-02-24 17:40:30 180
Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун моҳияти ҳақида”ги масалага бағишланган туман фаоллари йиғилиши бўлди.
Йиғилишни туман ҳокими Илёс Новиков очди ва олиб борди.
Шунингдек, фаоллар йиғилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди.
– Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ижтимоий ҳаётимизда янги тизим жорий этилди, – деди туман ҳокими Илёс Новиков. – Жамият бошқарувида ўзига хос анъана ва қадриятлар асосида шаклланиб келган, миллатимиз менталитети ва халқимиз турмуш тарзи тамойилларини ўзида мужассам этган маҳаллаларимиз бугун ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйди.
Фармон билан Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.
Жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.
Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов Фармон мазмун-моҳиятига кенг тўхталди ва янги тизимга кўрсатилган номзод билан таништирди.
- Зохиджон Камилов туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Йиғилишда Зохиджон Камилов билдирилган ишонч учун минатдорчилик билдириб, бу лавозимда бор куч, билим, тажрибасини сафарбар қилиб фидойилик билан ишлашга ваъда берди.
Шунингдек, Қийқи МФЙ раиси Сиддиқжон Йўлдашев, туман фаоли Махкамбой Алибоевлар маҳалла тизими борасидаги ислоҳотларга ўз муносабатларини билдиришиб, янги тизимга муносиб номзод танланганлигини такидлашиб, унинг ишларига омад тиладилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати