Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ САЙЁР ҚАБУЛДА

×

 2020-02-21 18:31:17    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиковнинг навбатдаги қабули ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабул 21-февраль куни  Ғиштмон МФЙда ўтказилди. Туманда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан суюлтирилган газ балони олиш, тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратиш, эски ёғоч таянчларни янги бетон столбаларга алмаштириш, кўчаларни шағаллаштириш ва бошқа масалаларда мурожаатлар қилинди.

Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Айрим мурожаатлар шу куннинг ўзидаёқ ҳал қилинган бўлса, бошқа мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли идораларнинг мутассадиларига аниқ  топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати