Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЁШЛАР ШАХМАТ ТАХТАСИ” АНЪАНАВИЙ РЕСПУБЛИКА ОЧИҚ МУСОБАҚАСИНИНГ ҚЎШТЕПА ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
2020-02-21 17:50:59 188
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида “Ёшлар шахмат тахтаси” анъанавий Республика очиқ мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақа бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича туман “Ёшлар маркази”да ўтказилди. Мазкур мусобақада тумандаги барча таълим муассасаларида ғолибликни қўлга киритган 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этдилар.
Мусобақа якунига кўра, 7 ёш тоифасида 43-умумий ўрта таълим мактабидан Хумоюн Махаммадов, 12-умумий ўрта таълим мактабидан Морияхон Юсубжонова, 9 ёш тоифасида 38-умумий ўрта таълим мактабидан Жасурбек Шукуров, Одина Сидиғалиева, 11 ёш тоифасида 19-умумий ўрта таълим мактабидан Мирзаолимжон Акрамжонов, 38-умумий ўрта таълим мактабидан Нодирахон Миродилова, 13 ёш тоифасида 35-умумий ўрта таълим мактабидан Илхомжон Қосимов, 38-умумий ўрта таълим мактабидан Машхурахон Турсуновалар ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланма олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати