Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА
2020-02-20 17:28:31 200
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.
19 февраль куни Қўштепа туманининг Лойсон МФЙ ҳудудида жойлашган туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 46-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муссаса 1985 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда қуввати 150 ўринли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4067-сонли қарорига асосан 2019 йилда инвестиция асосида муассаса реконструкция қилиниб, қўшимча 100 ўринли бино қурилди. Қурилишга 3 млрд 648 млн сўм маблағ сарфланди. Ушбу муассасанинг очилиши ҳудуддаги болажонлар учун чинакам армуғон бўлди.
Айнан шу куни туманда нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Хусусан Қўрғонча МФЙ ҳудудида “Жаннатмакон ҳур Ўзбекистоним” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Ушбу муассаса тадбиркор М. Ғаниев томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилди. Ушбу Лойиҳа қиймати 2 млрд 730 млн сўмни ташкил этди. НМТТга ҳудуддаги 3-7 ёшли болаларнинг 100 нафарини қамраб олиш режалаштирилган.
Маросимда туман ҳокими И. Новиков, туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев, туман МТБ мудири И. Махмудова ва маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати