Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” учрашуви
2020-02-17 11:31:53 202
2020 йил 8 феврал куни 15-сонли болалар мусиқа санъат мактабида ўтказилган “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда 250 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. Шундан 120 нафарини касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактаблари битирувчиларини ташкил этди. Тадбирда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва бешта муҳим ташаббус бўйича кўргазмалар ташкил этилди.
Ушбу тадбирда 18 нафардан ёшлар савол, таклиф, ташаббус ва муаммолари билан мурожаат қилдилар. Мисол учун: спортнинг баскетбол тури бўйича 20 ёшликлар ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон биринчи лига мусобақасида жамоанинг қатнашиши учун 4 млн сўм миқдордаги аъзолик тўловини амалга оширишда ёрдам сўраган Мўсажонова Шохсанамнинг мурожаати икки кун муддатда хомийлик йўли орқали бартараф этилди. Ёки, 2020 йил 8 феврал куни ўтказилган учрашув тадбирида Спортнинг баскетбол тури бўйича 2004-2005 йилда туғилган қизлар ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон болалар ва ўсмирлар баскетбол лигаси биринчи тур бахсларида жамоанинг қатнашиши учун 2 млн сўм миқдордаги аъзолик тўловида амалий ёрдам сўраган Хабибуллаева Нилуфарнинг мурожаати икки кун муддатда хомийлик йўли билан бартараф этилди.
Тадбир сўнгида эса ишга жойлашиш истагида бўлган ёш қизлар учун туманнинг чекка ҳудудида жойлашган Қоражийда қишлоғидаги “Малохатли текстил” МЧЖ га экскурсия ташкилланди.