Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЗИМ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7aae070c5b74af04456e0.jpg)
2020-01-14 16:40:00 131
Юртни мардлар қўриқлайди, деб куйлайди хонандалар. Мардлик аввало фидоийликдир. Юртга, элга, мустақилликка фидоийлик ватанини чин юракдан севган садоқатли инсонларда бўлади.
![](https://telegra.ph/file/7aae070c5b74af04456e0.jpg)
Қаҳрамонни ҳам онаси дунёга келтирган. Шунинг учун 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни бўладиган энг муҳим воқелик “Мотамсаро она” ҳайкали пойига умид чечаклари, гул ғунчаларини қўйиб мард ўғлонларни тарбиялаб берган она сиймоси қаршисида эҳтиром ила таъзимда бўлишдир.
![](https://telegra.ph/file/3b2fdb9264a2d7cc8022e.jpg)
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят жамоатчилик вакиллари, ёшлар шаҳардаги “Мотамсаро она” мажмуасига келиб она ҳайкалини гулга тўлдирдилар.
![](https://telegra.ph/file/5d40f6424ca2cbef53fb4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/778dae49a039b4a4d8b1c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6d1b5854b7611ba60815d.jpg)
Шундан сўнг Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг жанговар гуруҳлари шаҳдам қадам ташлаб сафдан ўтдилар.
![](https://telegra.ph/file/fce545709f74773c0d00a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a0ac69220e0b8469bb5dc.jpg)
Тадбирда Фарғона шаҳрининг минглаб аҳолиси иштирок этди.
![](https://telegra.ph/file/358634ac9d0e5120f05b9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2fa56b312c4c793318317.jpg)
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.