Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш - муҳим вазифа
2020-01-13 18:57:35 186
Қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий тизимни янада чуқур ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш, шунингдек, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида янги иш ўринларини яратиш, Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлда “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4399-сонли Қарори қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тадбиркорларга ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича учрашув ташкил этилди.
Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, иқтисодий комплекс таркибига кирувчи бўлим ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда вилоят тижорат банклари раҳбарлари томонидан мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, Жаҳон банкининг янги лойиҳаси туманимиз тадбиркорларига жуда фойдали бўлиши таъкидланди.
Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга ўз ўрнида жавобларни олдилар.