Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида
2020-01-09 18:39:12 220
2020 йил 8 январь № 07
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Олтинчи чақириқ халк депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни соат 16-00 га чақирилсин.
2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1) Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
2) Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
3) Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
4) Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
5) Ташкилий масала.
6) Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.
3. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ, бўлим раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
Туман ҳокими: И.Новиков