Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Алиментни ихтиёрий тўламаслик оқибати
2020-01-09 14:02:07 180
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан муқаддам алимент пулини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли маъмурий қамоққа олинган ва жазодан ўзларига тўғри хулоса чиқармаган 7 нафар оталарга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2011 йил 8 июлдаги буйруғи билан қарздор С.Аҳмаджоновдан ундирувчи Ш.Аҳмаджонова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳаққи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, масъулиятсиз “ота” 2018 йилнинг июнь ойидан 2019 йилнинг январь ойига қадар 5 млн. 300 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан Маъмурий ишлар бўйича Қўштепа туман судининг 2019 йил 9 январдаги қарорига билан қарздор С.Аҳмаджоновга ўн беш сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Бироқ, буни қарангки, жазодан ўзига тўғри хулоса чиқармаган С.Аҳмаджонов виждонсизларча 2019 йилнинг декабрь ойига қадар ҳам жами 9 млн. 602 минг сўмлик алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Қўштепа тумани бўлими томонидан қарздор С.Аҳмаджоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 35 ой давомида 14 млн. 285 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор И.Пошаходжаевга нисбатан ҳам ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳаётжон СУЛАЙМОНОВ,
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғи