Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК
2020-01-09 11:51:53 178
Қўштепа туманида хорижий инвестицияларни жалб этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Хитой Халқ Республикасининг бир қатор инвесторларидан иборат делегация туманга ташриф буюрди. Меҳмонларни туман ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов бошчилигидаги мутахассислар кутиб олди.
Инвесторлар туманда қоғоз маҳсулотини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш таклифини билдирдилар.
Меҳмонларга таклиф этилган бинолардан “Соҳибкор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Марғилон таъмирлаш механика заводи” МЧЖ биноси маъқул келди ва ўзаро меморандум тузишга келишиб олинди.