Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тадбиркорлар мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

×

 2020-01-08 16:00:50    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Йилдан-йилга янгиланиб бораётган Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, иш ўрни яратиб, кўплаб оилалар иқтисоди учун ўз ҳиссасини қўшаётган ишбилармон тадбиркорларимизга давлатимиз раҳбари ва барча даражадаги раҳбарлар томонидан кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги эртанги кунимиз фаровонлиги ва юртимизнинг жаҳон бозорига ўз маҳсулотлари билан кириб боришига имконият яратмоқда.

Қўштепа туманида ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, иш ўрни яратиб келаётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокими Илёсбек Новиковнинг тадбиркорларни қабул қилиш кунлари белгиланган бўлиб, қабуллар давомида тадбиркорларнинг муаммоларига ижобий ечим топилишига эришилмоқда.

Тумандаги Бош вазир қабулхонасида ташкил этилган навбатдаги қабулда тадбиркорларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланиб, улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддиларига мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


“Соҳибкор” МФЙ, Арчазор кўчасида яшовчи тадбиркор Муҳиддин Тожибоев собиқ Ғиштмон ММТПга тегишли бўлган нотурар жойнинг бир қисмини хусусийлаштириб олганлиги ҳамда дурадгорлик фаолияти кўрсатиб келаётганлигини маълум қилди. Бугунги кунда мазкур нотурар жойнинг бир қисми онлайн аукцион орқали бошқа тадбиркорга умумий кириш йўли ҳам қўшиб сотилганлиги боис кириб-чиқишда муаммо келиб чиқаётганлиги сабабли ушбу масаланинг ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими масъул вакиллари томонидан қонуний тартибда ўрганиб чиқилиб, муаммони бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши тушунтирилди.


Шунингдек, қабул давомида тадбиркорлар томонидан Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш ва сақлаш учун “Марғилон Файз савдо комлекси” АЖга қарашли буюм бозоридан савдо расталари ажратиш масаласида қилган мурожаатлари ҳам Буюм бозори маъмурияти билан ўрганилган ҳолда ижобий ҳал этилиши мурожаатчиларга тушунтирилди.