Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда
2020-01-07 22:28:19 204
Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари тумандаги Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этилишига кўмаклашмоқда.
Бу галги қабул давомида туман фуқаролари томонидан уй-жой, кадастр, бандлик, соғлиқни тиклаш учун моддий ёрдам, ногиронлик аравачаси олиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар қилинди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланиб, улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддиларига мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қабулда “Қўрғонча” МФЙ Яккатут кўчаси 117-уйда яшовчи фуқаро Омон ота Ҳакимов аёли Холисхон она Сулаймонова учун ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилди.
Ушбу мурожаат жойида ўрганиб чиқилди ва туман ҳокимининг шахсан ўзлари Омон ота Ҳакимовга ногиронлик аравачасини тақдим этди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган отахон барчани дуо қилди.