Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
2019-12-28 09:57:03 174
XALQ DEPUTATLARI QO‘SHTEPA TUMANI KENGASHINING
QARORI
________________________________________________________________________________________
2019 йил 17 декабрь №298/72-5 Қўштепа тумани
Қўштепа туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.
Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Фарғона вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги V-LI/266-сонли қарорига асосан 2020 йил учун Қўштепа тумани маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Фарғона вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги V-LI/266-сонли қарорига асосан Қўштепа тумани бюджетига Фарғона вилояти бюджетидан ажратилган:
- тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 54 797 632,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;
- туман бюджетининг айланма касса маблағи 769 248,0 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Қонунга асосан 2020 йилда:
а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:
- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
- жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
- цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
- электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- айланмадан олинадиган солиқ.
б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимланади:
- юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
- айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
- харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.
Шу билан бирга, Қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 100 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.
в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.
- Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:
а) туман маҳаллий бюджетидан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;
б) туман бюджетидан:
- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
- давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
- 2020 йил учун Қўштепа туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари ва туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Қўштепа туман бюджетининг 2020 йилги харажатларининг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- 2020 йил учун Қўштепа туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми 1 482 750,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
- Қонуннинг 20-моддасига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча шаклланган манбаалари тегишинча вилоят ҳамда туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари таклифларига асосан тегишли Кенгашлар қарорлари билан ишлатилиши белгиланганлиги, бунда, шаклланган қўшимча манбаалардан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш назарда тутилганлиги инобатга олинсин.
- Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими:
ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;
ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;
туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштирсин.
- Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
- Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
- Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
- Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
- Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раисининг ўринбосари: А.Ғофуров
Ҳалқ депутатлари Қўштепа
туман Кенгашининг
2019 йил ____декабрдаги
____-сонли қарорига
1-илова
2020 йил учун Қўштепа тумани бўйича бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари
Минг сўм
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
№ |
Даромад турлари |
Маҳаллий |
Режа кўрсаткичи |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
1 |
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
2 |
Корхоналар айланмасидан солиқ |
100% |
3 432 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
3 |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
50% |
13 214 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
4 |
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
100% |
1 306 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
5 |
Қўшилган қиймат солиғи |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
6 |
Акциз солиғи, жами |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
шу жумладан: |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
- ароқ |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
- табиий вино |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
- бошқа винолар |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
- этилний спирт |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
7 |
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
8 |
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ |
100% |
4 103 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
9 |
Ер солиғи жами |
8 249 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи |
100% |
8 249 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
10 |
Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ |
100% |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
11 |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
100% |
207 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
12 |
Йиғимлар |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
13 |
Давлат божи |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
14 |
Давлат мулки бўйича ижара тўловлари |
100% |
4 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
15 |
Жарималар |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
16 |
Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари |
- |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Ж А М И |
30 515 000 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромад |
15 020 129 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво |
9 642 365 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Мобиль алоқа хизмати |
5 377 764 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
ЖАМИ ДАРОМАД |
45 535 129 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Ҳалқ депутатлари Қўштепа
туман Кенгашининг
2019 йил ____декабрдаги
____-сонли қарорига
2-илова
2020 йил учун Қўштепа тумани маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари
Минг сўм
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
№ |
Ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар номи |
Харажат миқдори |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
Қўштепа тумани бўйича харажатлари миқдори, Жами |
100 332 761,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
1. |
Мактабгача таълим бўлими |
10 405 266,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
2. |
Халқ таълими бўлими |
4 437 515,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
3. |
Тиббиёт бирлашмаси |
49 825 547,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
4. |
Маданият бўлими |
2 092 382,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
5. |
Жисмоний тарбия ва спорт бўлими |
1 558 631,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
6. |
Бандликка кўмаклашиш маркази |
638 026,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
7. |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими |
841 991,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
8. |
Ирригация бўлими |
1 771 322,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
9. |
Қишлоқ хўжалиги бўлими |
492 010,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
10. |
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши |
409 304,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
11. |
Ободонлаштириш бошқармаси |
5 321 898,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
12. |
Молия бўлими |
5 318 523,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
|
Молия бўлимини сақлаш харажатлари |
708 237,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
|
Президент Фармонига асосан 2020 йилда иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар миқдорини оширилиши ҳисобига индексация маблағлари |
4 610 286,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
13. |
Пенсия жамғармаси худудий бўлими |
538 526,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
14. |
Қўштепа туман ҳокимлиги |
16 681 820,0 |
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш