Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини билиши лозим
2019-12-26 10:08:45 218
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
- ташаббускорлар туман ёки шаҳар ҳокимияти, инвесторлар бўлиши мумкин.
- ҳокимлик, инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ, муҳокама ўтказилади.
- дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади.
- ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ҳаражатлардан устун келганда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
- олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.
- ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланади.
- келишилган компенсация мулкдорга тўлаб берилмагунга қадар кўчмас мулк бузилишига йўл қўйилмайди.
- олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина қабул қилинади.
- кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенсациялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
Зиёдбек ҲАЛИМЖОНОВ,
Қўштепа тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси