Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Чемпионларимиз муносиб тақдирланди

×

 2019-12-25 17:30:34    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда чим устида хоккей спорт тури XX асрнинг 70-йилларидан оммалаша бошлаган. 1972 йилда Андижонда дастлабки чим устида хоккей жамоаси тузилган. 1973 йилдан эркаклар, 1975 йилдан аёллар ўртасида чим устида хоккей мусобақалари ўтказила бошланган.

Қўштепа туманида ҳам ушбу спорт тури оммалашмоқда ва кўплаб ғолиб спортчиларимизнинг сафи тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари орасида ҳам Чим устида хоккей спорт тури бўйича чемпионларимизнинг борлигидан ҳар биримиз чексиз фахр ва ифтихор ҳиссини туямиз.

Бугун, 23-умумий ўрта таълим мактабида чемпионатларда фахрли ўринларни эгаллаб, туманимизни кўкларга кўтаришда ўз ҳиссасини қўшаётган чемпион қизларимизни тақдирлаш учун тадбир ташкил этилди.


Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков спорт билан доимий равишда шуғулланиш орқали кўплаб марраларни эгаллаб келаётган чемпион қизларимизнинг эришган ютуқлари давомли бўлишига ва жаҳон ареналарида туманимиз шаънини ҳимоя қилишларига ишонч билдирди.


Тадбир давомида Беларуссиянинг Минск шаҳрида тасвирий санъат бўйича ўтказилган “Кубог Европа” халқаро фестивалида ғолибликни қўлга киритган Назокатхон Комилжонова, Сингапур давлатида бўлиб ўтган “Осиё кубоги” мусобақасида фахрли 2-ўринни эгаллаган ҳамда 2020 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритган Нодирахон Жўраева, Малайзия давлатида бўлиб ўтган “Қиролича кубоги” мусобақасида фахрли 2-ўринни эгаллаган Адолатхон Ваҳобова, Чим устида хоккей спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаган Қўштепа тумани жамоаси аъзолари чемпионлик медаллари ва туман ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.


Шунингдек, туманда Чим устида хоккей спорт турини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва ёш авлодни спортга жалб этиш бўйича самарали меҳнатлари учун жамоанинг бош мураббийи Абдуҳамид Ваҳобов ҳам тақдирланди.

Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди.