Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тинчлик ва осойишталик – энг олий неъмат

×

 2019-12-24 20:51:31    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик таҳлили, жиноятчиликни олдини олиш борасида профилактик ва тарғибот тадбирларини юқори савияда ҳамда самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни туман ҳокими Илёс Новиков очиб берди ва ўз сўзида жиноятчиликка қарши курашиш муҳим масаласи эканлиги унинг барвақт олди олиниши учун барча бирдек ҳаракат қилмоғи кераклигини таъкидлаб ўтди.


Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Камолиддин Исақов маърузасида туман ҳудудида жорий йилнинг 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Қўштепа тумани ҳудудида 2019 йилнинг 11 ойи давомида 170 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 11 ойига таққосланганда содир этилган жиноятлар - 29 тага камайганлиги эътироф этилди.


Шунингдек, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида эришилган ютуқлар билан бирга, туман ҳудудида тезкор маълумотлар таҳлили, жиноятчиликни айрим турлари бўйича асосий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари ҳамон сақланиб қолаётганлиги, айрим маҳалла фуқаролар йиғинида оғир турдаги жиноятлар содир этилаётганлиги, жиноятларни фош этиш, қидирув ва узоқ муддатдаги шахсларни аниқлаш, одам савдосига қарши курашиш ҳамда профилактика соҳаларида идоравий ҳамкорлик сусайтириб юборилганлиги таъкидлаб ўтилди.


Йиғилиш давомида профилактика инспекторлари, имом-хатиблар ҳамда маҳалла фаолларининг ҳамкорликда иш олиб боришлари, жиноятчиликка етакловчи омилларнинг ўз вақтида олдини олиш, янги 2020 йилни тинч, осойишта ўтказиш бўйича тизимли ишларни амалга оширилишида биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олинди.