Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фуқаролар мурожаати - доимий эътиборда

×

 2019-12-24 11:59:05    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиковнинг навбатдаги қабули ташкил этилди.

Қабул давомида туман фуқаролари томонидан уй-жой, кадастр, бандлик, электр, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаатлар қилинди.

Қабулда туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.


“Қўрғонча” МФЙ Ободлик кўчасида яшовчи фуқаро О.Юлдашева моддий ёрдам олиш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат жойида ўрганиб чиқилди ва ҳомийлик асосида фуқарога ёрдам берилиши тушунтирилди.

Шунингдек, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини Латиф кўчасида яшовчи фуқаро Г.Раҳматжонова турмуш ўртоғи Б.Рожиевни иш билан таъминлаш масаласи бўйича мурожаат қилди. Туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари М.Эминов мурожаатчини тумандаги бўш иш ўринлари рўйхати билан таништириб ўтди ва мутахассислик бўйича иш ўринларига тавсия берди.