Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КИТОБХОНЛИК - МAЬНAВИЯТ СAРЧАШМAСИДИР!
2019-12-23 13:36:36 187
Китоб, аввало, ҳаётий мактаб, маънавият манбаи у китобхонни ҳаёт билан таништиради, унда ҳаётни севиш, яшаш моҳиятини англаш ҳисларини тарбиялайди. Aтроф муҳитга, табиатга ижобий муносабатини шакллантиради, инсон ҳарактерининг мураккабликларини тушунтиради, руҳий қиёфанинг рангин қирраларини кашф қилиш қобилиятини, она Ватанга, халқига садоқатли бўлиш туйғусини ўстиради.
Куни кеча Қўштепа туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Китобсевар китобхон” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши бўйича ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари, ўзлари ёқтирган китобларидан парчалари барчага бирдек манзур бўлди.