Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда “Дамас қимматлик қилмоқда, йўналишга арзон автобус қўйилсин” сарлавҳаси остида тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ
2019-12-21 14:07:27 186
Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 20 декабрь куни “Дамас қимматлик қилмоқда, йўналишга арзон автобус қўйилсин” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.
Унда айтилишича, “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон шаҳарчасидан илгари Фарғона шаҳрига автобус қатнар эди. Ҳозир эса фақат “Дамаслар қатнайди, аммо улар оддий халққа қимматлик қилмоқда. Мутасаддилардан Дўрмонча-Фарғона йўналишида арзон автобус қатновини йўлга қўйишларини сўраймиз” - дея шикоят қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, Қўштепа туманида 158-автобазадаги Лангар-Фарғона йўналишидаги автобуслар 2004 йилга қадар қатнаган. Ҳудди шу йўналиш “Дўрмон” МФЙ ҳудуди орқали ҳам ўтган. Кейинчалик хусусий енгил автомобилларнинг қатнови йўлга қўйилганлиги ва фуқароларнинг автобусларга эҳтиёжи бўлмаганлиги сабаб автобаза инқирозга учраган. Шу вақт оралиғида 2-3 йил давомида ҳам автобус қатнови тўхтатилмаган. Лекин манзилли йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш ўзини қопламаганлиги натижасида автобус қатнови тўхтатилган.
Шунингдек, “Дамас” автомобилларининг одам сиғими, тезкорлиги ва ҳудуддаги фуқароларнинг автобусга қараганда енгил автомобилларга эҳтиёжлари ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда ушбу ҳудудга автобус қатновини йўлга қўйиш ўзини қопламайди.